Тошкентда ШҲТ саммити якунларига бағишланган халқаро конференция иш бошлади
Конференцияда Шавкат Мирзиёев ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилмоқда
Тошкентда ШҲТнинг Самарқанд саммити якунларига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Қайд этилишича, саммитда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми раиси Сиддхарт Саксена Шавкат Мирзиёев бўлинган Марказий Осиёни бирлаштиргани, ҳамкорликда олға бориш учун ШҲТдаги ҳамкорларини «Самарқанд руҳи»ни баҳам кўришга кўндирганини таъкидлаган. Ўзбекистоннинг янги қарашлари туфайли ШҲТ ривожланиш ташкилотига айланаётгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига мезбонлик қилганди. ШҲТнинг Самарқанд саммити якуни бўйича 44 та ҳужжат — битим, концептсия, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинганди. Улар орасида Эроннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум, Беларусни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш жараёнини бошлаш тўғрисида қарор мавжуд.