Тошкентдаги айрим кўчаларда тезлик пасайтирилиши мумкин

Тошкентдаги асосий кўчаларда автомобилда ҳаракарланиш тезлиги пасайтирилиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 23 cентябрдаги «Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини соатига 60 километргача чеклаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар кўчаларида ўрганишлар ўтказилган.

Унда кенгашнинг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси, шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда соҳага оид тегишли ташкилотлар мутахассислари иштирок этган.

Унга кўра, 29 сентябрь куни Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси мажлисида мазкур масала атрофлича муҳокама қилинган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 70-сессиясида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Амир Темур, Фарғона йўли, Шота Руставели, Янги Сергели, Бобур ва Бунёдкор кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини 60 килиометргача чеклаш масаласи киритилганди.

Бунда депутатлар масалани янада чуқур ва атрофлича ўрганиш, зарур бўлса тезликни янада камайтириш мақсадида бу ишга тегишли мутахассисларни ҳам жалб этиш таклифини билдиришганди. Шундан кейин доимий комиссия ва ИИББ ЙҲХБ томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 километргача чеклаш мақсадга мувофиқ деб топилган.

Шу билан бирга, баъзи кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳолдисаларининг олдини олиш ва камайтириш ва ҳаракат иштирокчилари учун етарли даражада қулай шароитлар яратиш мақсадида траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 километргача чеклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланган.

Булар сирасига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради. Доимий комиссияда мазкур масалани Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ерусти метро поездларининг ҳаракат тезлиги пасайтирилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда шу кунларда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани сабаб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади