Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Россиянинг ракета зарбалари вақтида қулаган уйнинг вайроналари устида ўтирган украиналик қутқарувчи.

Фото: AP Photos

Украиналик аскарлар ҳарбий тўқнашувлар рўй бераётган ҳудудлардаги одамларнинг қаровсиз қолиб кетган итларига ёрдам кўрсатмоқда.

Фото: Getty Images

Ироқнинг Таҳрир майдонидаги намойишда давлат байроғини кўтариб олган болакай.

Фото: Getty Images

Ироқ хавфсизлик кучлари Бағдод марказидаги Таҳрир майдонида шиа мусулмон уламоси Муқтадо Садр тарафдорлари билан тўқнашув вақтида.

Фото: AFP

АҚШ вице-президенти Камала Харрис Япониянинг Канагава префектурасидаги ҳарбий-денгиз базасига ташрифи чоғида нутқ сўзламоқда.

Фото: AFP

Исроил билан тўқнашувда ҳалок бўлган фаластинликларнинг дафн маросимида қатнашаётган қуролланган аскар.

Фото: Reuters

Гаити пойтахтида ёқилғи нархи кўтарилишига қарши ўтказилган 3 кунлик намойишлар вақтида бир нечта канистра кўтариб олган киши.

Фото: EPA

Гаванадаги «Ян» тўфони вақтида сув тошқинларида қолиб кетган эски Америка машинаси.

Фото: AFP

«Нору» тўфони ўтгандан кейин кўчани тозалаётган вьетнамликлар.

Фото: Getty Images

Бразилияда кўприк қулаганидан сўнг маҳаллий аҳоли ва қутқарувчилар Куруса дарёсига тушиб кетган одамларни қидирмоқда

Фото: Getty Images

Музликлар эриши Канада оқ айиқлари ҳаётини хавфга қўймоқда.

Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: AFP

Кениялик аёл қуриган дарё ўзанида эчкиларини суғормоқда.

Фото: AFP

Ҳиндистоннинг Дҳарамшала ҳудудида кўнгиллилар қаровсиз итни тутиб, қутуришга қарши эмламоқда.

Фото: AP Photos

Болгарияда туғилиш даражаси кескин пасайган бир пайтда Габроводаги шифохонанинг туғруқ бўлимида ёлғиз янги туғилган чақалоқ.

Фото: AFP

Хитойлик бошланғич мактаб ўқувчилари ерга ётганча расм чизмоқда.

Фото: AFP

Майоргадаги маросим чоғида машъала билан юриш қилаётган испанияликлар.

Фото: AFP

Халқаро хавфсиз аборт кунида хавфсиз ва қонуний абортдан фойдаланишни қўллаб-қувватловчи митинг пайтида молотов коктейли ёқаётган киши.

Фото: Reuters

Янги Зеландиядаги кўргазмада намойиш қилинган ўзига хос иллюстрация.

Фото: Getty Images

Кейптаундаги боғда эски матрасда сакраётган жанубий африкалик болалар.

Фото: Reuters
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди