Видео: Тошкентда автосервис ёниб кетди

Тошкентда 29 сентябрга ўтар кечаси машҳур Autotuning.uz автосервиси ва тюнинг маркази ёниб кетди. Видеода ёниб кетган машина, қулаб тушган том, автомобиль шиналари ва бошқа кўп нарсаларни кўриш мумкин.

Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 29 сентябрь куни соат 02:25 атрофида Сергели тумани «Олтин водий» МФЙда жойлашган автосервисда ёнғин бўлаётганлиги бўйича ФВБга қўнғироқ келиб тушган.

Унга кўра, 4 та ёнғин қутқарув техникаси соат 02:35 да воқеа жойига етиб борган. Соат 03:30 атрофида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасининг том ва ички қисми қарийб 200 квадрат метри ёниб кетган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида МЧЖнинг қарийб 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Аввалроқ Тошкентдаги кўп қаватли уйда рўй берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлгани, Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиққани, Мирободдаги ресторанда ёнғин содир бўлгани, Бухородаги қамишзорда ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди