Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди

Американинг Apple ва Google корпорациялари ёз охирларида ўз ходимларини Россиядан бошқа мамлакатларга кўчирган, деб хабар беради «Ведомости».

Қайд этилишича компаниялар ўз ходимларини асосан Қирғизистон, шунингдек, БААга кўчирган. Apple’нинг давлат органлари билан алоқалар бошлиғи қирғизистонлик Нозим Турдимамбетов ҳисобланади. Бунга қадар у бошқа бир йирик компания — Philips’да шу каби лавозимда фаолият юритган.

Нашр манбасига кўра, Қирғизистонга кўчиш бўйича тайёргарлик ишлари 2022 йилнинг баҳорида бошланган.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Россия бозорини тарк этган хорижий компанияларни мамлакатга жалб қилишни топширганди. Кремль эса бунга муносабат билдирган.

Шунингдек, Huawei ўз ходимларининг бир қисмини Россиядан Қозоғистон ва Ўзбекистонга кўчиргани тўғрисида хабар берилганди. Ходимлар 2022 йил бошида Россияга жўнатилган, бироқ кейинчалик МДҲнинг бошқа мамлакатларига йўналтирилган. Манбага кўра, баъзи россиялик менежерлар ҳам «узоқ хизмат сафарларига юборилади.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео