АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенати 29 сентябрь кунги йиғилишида Украинага қўшимча 12,4 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Йиғилиш C-SPAN телеканали томонидан трансляция қилинган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилинишини 60 дан ортиқ қонун чиқарувчи қўллаб-қувватлаган бўлиб, уларнинг овози ҳужжатни тасдиқлашга етарли ҳисобланади.

Маълумки, Қўшма Штатлар ҳукумат дастурлари учун вақтинчалик молиялаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Америка Конгрессининг иккала палатаси томонидан ҳам кун охирига қадар маъқулланиши керак. Акс ҳолда федерал идора ўз ишини 3 октябрдан тўхтатади.

Вакиллар палатаси ушбу қонун лойиҳасига 30 сентябрь куни овоз бериши кутилмоқда.

Ҳужжат, хусусан, Украинага боғлиқ ёрдамлар, жумладан, тайёргарликларни таъминлаш, ҳарбий техника, қуролланишни тақдим этиш, логистика хизматлари, шунингдек, мамлакат ҳукуматини тўғридан-тўғри молиялаштиришни назарда тутувчи 12,4 миллиард долларлик ёрдамни ўз ичига олади.

Режага кўра, Украинага 3 миллиард долларлик ҳарбий техника ва қуроллар юборилади, шунингдек, транспорт томонидан қўллаб-қувватланади. Яна 4,5 миллиард доллар Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Америка Мудофаа вазирлиги февраль охирларида Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Вашингтон Киевга 140 та артиллерия тизимини, 660 минг снаряд ва уларга ракеталарни; 41 минг зирҳли нишонларга мўлжалланган кўчма зенит ракеталарни; 1,4 минг кўчма зенит ракета мажмуаларини; 15 та вертолёт; 38 та радар; 10,2 минг автомат ва пистолет; 63,8 миллион патронлар; 18 та патруль катерларни топширганини маълум қилганди. Аввалроқ Пентагон Путиннинг янги стратегияси ҳақида маълумот берган, шунингдек, Пентагон Украина Қуролли кучлари самарадорлигини баҳолаганди. Бир неча кун олдин АҚШ Украинага яна 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар12:33 | 3.12.22
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди