БМТ бош котиби Украина ҳудудларининг аннексиясини «хавфли эскалация» деб атади

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москванинг ҳаракатлари минтақада ўрнатиш истиқболларини хавф остига қўяди. Бу ҳақда «Америка овози» хабар берди.

Фото: «Америка овози»

Унинг сўзларига кўра, агарда Россия Украинанинг тўртта ҳудудини аннексия қилиш бўйича режаларини амалга оширишни давом этса, бу минтақада тинчлик ўрнатишга бўлган уринишни хавф остига қўйиб, «хавфли эскалация»ни англатади.

«Украинанинг Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларини қўшиб олиш борасидаги ҳар қандай қарор юридик кучга эга бўлмайди ва қораланади», — дейди Гутерриш.

Россиянинг БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси Гутерришни ташкилот низомини бузишда айблаган.

«Биз БМТ бош котибининг баёнотидан афсусдамиз. Украина атрофидаги вазиятга келсак, БМТ бош котиби доимий равишда Ғарб давлатлари каби ёндашувни кўрсатиб, ўзини том маънода улар билан бир қаторга қўймоқда», — дейилади Россия миссиясининг баёнотида.

Ўз навбатида АҚШ президенти Жо Байден ҳам ҳолатга муносабат билдириб, Америка «ҳеч қачон» Россиянинг Украина ҳудудларини аннексия қилиш борасидаги уринишларини тан олмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

29 сентябрь куни Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари давлат суверенитети ва мустақиллигини тан олди, тегишли қарорларни мамлакат президенти Владимир Путин имзолади,

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди