Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган «Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси, Киевни музокараларга чорлаган Путин, Кобулдаги мактабда рўй берган портлаш

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Сентябрь ойининг охирги куни ҳам поёнига етиб бормоқда. Қуйида бугуннинг энг муҳим хабарлари жамланган дайжест билан танишиб чиқишингиз мумкин.

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид ЙТҲга учради

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид Ризқиев 29 сентябрь куни 23:00 лар атрофида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Маълум қилинишича, Зоҳид Ризқиев бошқарувидаги BMW автомобили Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги MegaPlanet савдо маркази яқинида катта тезликда автоҳалокатга учраган. Ҳодиса оқибатида автомобилда бўлган бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Хонанда Зоҳид эса бош мия очиқ жароҳати билан жонлантириш бўлимида бўлиб турибди. Шунингдек, автомобилда бўлган яна икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

Фото: Instagram

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги индекси бўйича 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 113 та давлат ичида 73-ўринни эгаллади. Шу тариқа, Ўзбекистон 2019—2022 йилларда ушбу индекс бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та давлат орасида биринчи ўринни эгаллади. Қайд этилишича, Ўзбекистон «Иқтисодий фойдалана олиш имконияти» категорияси бўйича 18-ўринга, «Сифат ва хавфсизлик» категорияси бўйича 3-ўринга, «Барқарорлик ва мослашиш» категорияси бўйича 36-ўринга кўтарилган.

Фото: Bugun.uz

Ўзбекистон олтин заҳираларининг ўсиши бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон январь-август ойларида олтин заҳирасининг ўсиши бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади. Бу вақт давомида мамлакат заҳираси 19 тонна олтинга кўпайган. Рейтингда Ўзбекистондан олдинда фақат Ҳиндистон, Ироқ, Миср ва Туркия бор. Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умумий олтин заҳираси миқдори 381 тоннадан ортиқни ташкил этади (умумий заҳиранинг 59 фоизи).

Тошкентда ИИБ ходимлари спорт залидан йигитларни олиб кетгани бўйича маълумот берилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги спорт залидан бир гуруҳ фуқаролар ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгани бўйича маълуммот берилди. Қайд этилишича, халқаро террористик ташкилотга қўшилиш учун мамлакатни тарк этаётган фуқаро қўлга олингач, унинг шерикларини аниқлаш мақсадида бир неча киши тергов идораларига чақирилган. Бироқ уларнинг баъзилари узрли сабабларсиз идорага келишдан бош тортгани учун ҳудудий ИИО ФМБга мажбурий тартибда олиб келинган. Келтирилган фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, жиноят ишига алоқадор бўлмаганлари қўйиб юборилган. Уч кишига нисбатан эса қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Дунёда нима гап?

Владимир Путин МДҲ давлатларини Ғарбнинг қонли қирғинидан огоҳлантирди

Россия президенти Владимир Путин 29 сентябрь куни МДҲ давлатларининг махсус хизматлари билан учрашувида Ғарбнинг МДҲ давлатлари ҳудудида қонли уруш келтириб чиқаришга, рангли инқилоблар яратиб бу ҳудудларни инқироз эпимарказига айлантиришга тайёр турганини айтди. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Афғонистондаги халқаро террорчилар Марказий Осиёдаги МДҲга аъзо чегарадош давлатларга нисбатан жиноий режалар тузаётган бўлиши мумкин.

Фото: Sputnik

Путин Украинани музокаралар столига қайтишга чақирди

Владимир Путин Киевни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирди. У Россия музокараларга тайёрлиги, лекин унда ДХР, ЛХР, Херсон ва Запарожье халқининг танлови муҳокама қилинмаслигини айтди. Украина президенти Владимир Зеленский эса Путин ҳокимиятда бўлар экан, ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаслигини маълум қилди.

Запорожьеда гуманитар ёрдам колоннаси ўққа тутилди

Украинанинг Запарожье ҳудудида гуманитар ёрдам колоннаси ўққа тутилди. Ракета зарбаси оқибатида 23 нафар тинч аҳоли ҳалок болди, яна 28 киши жароҳат олди. Уларнинг кўпчилиги Россия томонидан вақтинчалик эгаллаб олинган ҳудудлардан яқинларини олиб чиқиб кетиш ва уларга ёрдам кўрсатиш учун навбатда турган бўлгани айтилмоқда.

Фото: Telegram / «Запорожье новости»

Афғонистондаги мактабда портлаш содир этилди

Кобулнинг Даште Барчи туманидаги мактабда содир этилган портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, 40 га яқин одам жароҳат олди. Қурбонларнинг аксар қисми қизлар эканлиги айтилмоқда. «Толибон» бу ҳодисада 19 киши ҳалок бўлгани ва 27 киши яраланганини эълон қилди. Шунингдек, ҳукумат ушбу уюштирилган ҳужумни катта террор деб баҳолаб, уни кескин қоралашини маълум қилди. Таъкидланишича, портлаш худкуш-террорчи томонидан содир этилган. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот портлашни ўз зиммасига олмаган.

Фото: «Bugun.uz»

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди