ДТМ коллеж ва техникумларга тест синовлари ўтказилиши бўйича қўшимча маълумот берди

Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга тест синовлари қачондан бошланиши маълум қилинганди. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, тест синовлари фақат кундузги таълим шакли учун ўтказилади.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларига сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синовида иштирок этмайди.

Улар профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Тест синовлари фақат кундузги таълим шакли учун ўтказилади ва тест синовлари 2022 йил 3-8-октабрь кунлари 2 сменада бўлиб ўтади.

Шунингдек, рўйхатдан ўтишда ОТМларга кириш тест синовида тўплаган балли билан танловда иштирок этиш истагини билдирган ва фанлар мажмуаси мос бўлган талабгорлар тест синовида иштирок этмайди. Уларга тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома шаклантирилмайди ва улар ОТМларга кириш тест синовида тўплаган бали билан танловда иштирок этади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда коллеж ва техникум ўқувчилари учун стипендия жорий этилиши мумкинлиги маълум қилинганди. Август бошида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан 2022/2023-ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 139 638 та қабул квотаси тасдиқланган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди