Экоқўмита Бухорода ҳарбий прокурор дарахтларни ноқонуний кестирганига муносабат билдирди

Бухорода ҳарбий прокурор топшириғи билан дарахтлар ноқонуний кесилгани тўғрисида хабар берилганди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: Telegram / «Кушербаевга мурожаат»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Бухоро ҳарбий прокурори Ж.Собиров топшириғи билан қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташлангани тўғрисида мурожаатни эълон қилганди. Унда айтилишича, 2022 йил май ойида Бухоро ҳарбий прокуратураси маъмурий биноси орқа ҳовлисидаги ошхона билан иссиқхона ўртасидаги 6 туп кўп йиллик айланта дарахтларини кестириб ташланган.

Экоқўмитанинг аниқлашича, 16 сентябрда прокуратура органлари томонидан ўтказилган ички текширув жараёнида ҳарбий прокуратура ҳудудидаги умумий овқатланиш биноси атрофида ўрик дарахтининг шохлари ҳамда кам қимматли бўлган 1 туп ўрик ва 6 туп айлант дарахтлари таг қисмидан тегишли рухсатномасиз кесилган.

«Ушбу ҳолат юзасидан экология инспекторлари иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кесилган 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши ушланган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди