Флоридага ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони очиқланди

АҚШнинг Флорида штати қирғоқларига ёпирилган «Иэн» тўфони ёпирилгани тўғрисида хабар берилганди. BBC’нинг ёзишича, ҳозирда бутун штат бўйлаб қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Getty Images

Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида штатда камида 10 киши ҳалок бўлган, расмийлар қурбонлар сони бундан сезиларли даражада кўп бўлишини айтмоқда.

АҚШ президенти Жо Байден, Флоридага ёпирилган тўфон штат тарихидаги энг ҳалокатли табиий офат бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Қайд этилишича, Флоридадаги 2,2 миллион аҳоли ва корхоналар электр таъминотисиз қолган. Сув оқими шунчалик кучли бўлганидан айрим одамлар ўз уйида тузоқда қолиб кетган, Миллий гвардия Орландо шаҳрида уйма-уй юриб, қутқарув ишларини амалга оширмоқда.

Ҳозирга қадар тасдиқланган ўлим ҳолатларининг барчаси Шарлотт округининг жануби-ғарбий қисмида қайд этилган.

Фото: BBC

Штат губернатори Ро ДеСантис 29 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Форт-Меерс порт шаҳрига «мисли кўримлаган» зарар етказилганини айтган. «Эстеро кўрфазининг ўртасида турган уйни кўриб, шамол ва тўфон кучи қандай бўлганини тушуниш мумкин», — дейди у.

«Иэн» тўфони Кубага ҳам ёпирилган бўлиб, бутун мамлакатда электр таъминотининг ўчишига сабабчи бўлган. Айни вақтда Пуэрто-Рикода тўфон оқибатларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида АҚШнинг Луизиана штатига тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири бўлган «Айда» тўфони ёпирилирган ва оқибатда миллиондан ортиқ одам электрсиз қолганди. Сентябрь ойида эса Хитойнинг шарқий соҳилларига кучли «Чанту» тўфони ёпирилганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times