Кобулдаги мактабда юз берган портлаш юзасидан қўшимча маълумот берилди (фото+видео)

Кобулдаги таълим муассасасида содир бўлган портлаш оқибатида 32 нафар одам ҳалок бўлгани, жароҳат олганлар эса 40 кишига етгани тўғрисида хабар берилганди. «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги манбаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони 100 га яқин — уларнинг аксариятини қизлар ташкил этади.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, мазкур портлаш Даште Барчи туманидаги ҳазоралар яшайдиган ҳудуддаги «Кож» мактабида содир бўлган. Айни пайтда Кобулдаги Муҳаммад Али Жино ва Ватан касалхоналарига 57 нафар ҳалок бўлган ва яраланган фуқаро етказилган. Бироқ қурбонлар сони янаям ортиши мумкин.

«Толибон» бу ҳодисада 19 киши ҳалок бўлгани ва 27 киши яраланганини эълон қилди. Шунингдек, ҳукумат ушбу уюштирилган ҳужумни катта террор деб баҳолаб, уни кескин қоралашини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили «Толибон» ҳукумати расмийлари билан телефон орқали мулоқотда Теҳрон Кобул ғарбидаги бугунги портлаш қурбонларига ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Аввалроқ Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Вазир Акбон Хон масжиди яқинида теракт уюштирилганди. Жума намози тугагандан сўнг одамлар масжиддан чиқиб кетаётганида портлаш содир бўлган. Шунингдек, сентябрь бошларида Кобулдаги Россия элчихонаси олдида теракт амалга оширилди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди