Кобулдаги таълим муассасасида содир бўлган портлашда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Кобулдаги таълим муассасасида содир бўлган портлаш оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Шунингдек, маълумотларга кўра, яна кўплаб фуқаролар жароҳат олган. Портлаш пойтахт ғарбидаги Даште Барчи туманида имтиҳонлар вақтида содир бўлган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳолатнинг юзага келиш сабабларини аниқлаяпти.
«Кобулдаги таълим муассасасида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 кишига, жароҳат олганлар эса 40 кишига етди», — дейилади хабарда.
Манбаларнинг қайд этишича, портлаш ҳудкуш-террорчи томонидан содир этилган.
Аввалроқ Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Вазир Акбон Хон масжиди яқинида теракт уюштирилганди. Жума намози тугагандан сўнг одамлар масжиддан чиқиб кетаётганида портлаш содир бўлган. Шунингдек, сентябрь бошларида Кобулдаги Россия элчихонаси олдида теракт амалга оширилди.