Норвегия россиялик туристларнинг мамлакатга киришини тақиқлайди

Норвегия ҳукумати Россия билан чегарадаги вазиятни назорат қилиш чораларини кучайтиради. Бу ҳақда қироллик Адлия вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Қайд этилишича, россиялик туристларнинг мамлакатга кириши тақиқланиши мумкин.

«Зарурат туғилса, чегараларимизни осонликча ёпамиз, ўзгаришлар қисқа вақтда содир бўлиши мумкин», — дейди Норвегия адлия ва жамаот хавфсизлиги вазири Эмили Энгер Мель.

Эстония, Литва, Латвия ва Польша 19 сентябрь куни россиялик туристлар учун чегараларини ёпганди. Финляндия ҳозирча россияликлар Европа Иттифоқига туризм мақсадларида кириши мумкин бўлган ягона чегарадош давлат бўлиб қолмоқда. Финляндия ҳам яқин кунларда россиялик туристларнинг Шенген визаси бўйича мамлакат ҳудудига киришини тақиқлаши маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

23 сентябрь куни Мудофаа вазирлиги IT соҳаси, алоқа операторлари, ОАВ ва банкларнинг ходимлари сафарбарликка жалб этилмаслигини маълум қилган. Алоқа ва рақамли ривожланиш вазирлиги эса ўз навбатида гап чақирувни кечиктириш ҳақида кетаётганини билдирган. Москвадаги бир нечта полиция идорасида сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилмоқда.

Россия Президенти администрациясидаги манбага кўра қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин мамлакатни 261 минг эркак тарк этган. Россиядан келаётган Қозоғистон фуқаролари учун «яшил коридорлар» яратилиши айтилганди.

Мавзуга доир: Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетини эълон қилди

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди