Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархи маълум қилинди
Бунда минимаркет ва дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган
Ўзбекистонда айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳудудий марказий деҳқон бозорларида 28 сентябрь ўтказилган кузатув натижаларига кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:
- суякли мол гўшти (1 килограмм) — 49 500—78 000 сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 58 000—91 000 сўм;
- картошка (1 килограмм) — 2000—6000 сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 1500—5000 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1500—5000 сўм;
- тухум (10 дона) — 7000—16 000 сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 5000—25 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 16 000—30 000 сўм;
- шакар (1 килограмм) — 12 000—17 000 сўм.
Қайд этилишича, бунда фақат деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун ҚҚС имтиёзи узайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Статистика қўмитаси томонидан 22 сентябрь ҳолатига кўра, ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилган.