Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади

Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги шерикликни муҳим йўналишларда кенгайтириш бўйича янгиланган «йўл харитаси»ни қабул қилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 30 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида давлат раҳбари Анна Бьерде ва Жаҳон банки жамоасини ҳамкорликнинг 30 йиллиги билан самимий табриклаган. Ушбу даврда қўшма лойиҳалар портфели қарийб 4 баробар кенгайиб, 8 миллиард доллардан ошгани таъкидланган.

Биргина 2021 йилда тегишли «йўл харитаси»га мувофиқ Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги, энергетика, экология, молия ва бошқа йўналишлар бўйича 1 миллиард долларлик 6 та устувор лойиҳанинг молиялаштирилишини маъқуллагани айтилган.

Банкнинг фаол кўмаги билан бугунги кунда Ўзбекистонда аграр, энергетика ва транспорт тармоқларида комплекс янгиланишлар амалга оширилмоқда. Жаҳон банки томонидан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига ҳамоҳанг бўлган 2026 йилга қадар мамлакат дастури қабул қилинаган.

Вице-президент Анна Бьерде Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг муваффақиятини юқори баҳолаб, банкнинг кенг кўламли шерикликни янада кенгайтиришга интилиши қатъий эканини тасдиқлаган.

Шунингдек, банк қишлоқ жойларда турмуш даражасини юксалтириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлашни модернизациялаш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш каби муҳим йўналишлардаги янгиланишларни жадаллаштириш мақсадида экспертлик ва молиявий кўмакни янада кенгайтиришга тайёр экани таъкидланган.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги шерикликни муҳим йўналишларда кенгайтириш бўйича янгиланган «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди