Ўзбекистонда 1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгариши маьлум қилинди. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат қонунчилигида 1 октябрдан қуйидагилар кучга киради:

«Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун кучга киради

Қонунда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси, унда жойлашган кўчмас мулк объектлари учун компенсация бериш тартиб-таомиллари белгиланмоқда.

Кўп квартирали уй-жойлар зилзилабардошлик бўйича текширилади

Республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш бошланади. Хатлов натижаси бўйича эски уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар киритиб борилади.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади

Нотариус автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.

Қорақалпоғистон тадбиркорларига қўшимча имтиёзлар берилади

Беш йил давомида (2028 йил 1 январга қадар):

  • ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда, шу жумладан, экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизи Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган рўйхатга асосан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;
  • ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан кафилликлар тақдим этилади.

Қуёш ва шамол электр станцияларини харид қилинганда харажатлар қисман компенсация қилинади

Ўрнатилаётган тартибга кўра:

  • жисмоний шахслар мамлакатда ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станциялари ва қуёш сув иситгичларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олишлари мумкин;
  • шу каби қурилмаларни ўрнатган ва уларнинг қийматини тўлиқ тўлаган шахсларнинг харажатларининг бир қисми Энергетика вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Компенсация миқдори қурилманинг қувватидан келиб чиққан ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 50 бараварини ташкил этади.

Мамлакатда ислоҳотларни режалаштириш тартиби ўзгаради

Соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш тартиби жорий этилади ва унга кўра Президент ҳузуридаги Cтратегик ислоҳотлар агентлиги:

  • ҳар йили 1 октябрга қадар кейинги йил учун ислоҳ қилинадиган тегишли соҳа ва тармоқлар бўйича иш режани тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;
    лойиҳа гуруҳларини шакллантиради, техник топшириқни шакллантиради, консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда тегишли соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқади;
  • ислоҳотларга доир қабул қилинган НҲҲларнинг ижросини мониторинг қилади, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўради.

Айрим тадбиркорларга ажратиладиган субсидия миқдори ошади

Касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия миқдори амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади.

Ўқув марказларрига субсидиялар ягона интерактивдавлат хизматлари портали орқали амалга оширилади

Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти амалга киритилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда Божхона қиймати декларациясини тўлдириш йўриқномасига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, конституцион ўзгартиришлар: судьялар фаолияти эркинлаштирилиб, босим ўтказиш тўхтатилиши маълум қилинганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди