16:33 | 30.09.22 299

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво бир оз салқин бўлиши мумкин

Республиканинг бази ҳудудларида ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйича 1—2 октябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, Кавказ ҳудудларидан кучсиз ифодаланган антициклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.

Шунингдек, 1 октябрь куни антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ва Фарғона водийси вилоятларида бир оз ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларидаги баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 21-26 даражагача пасаяди.

2 октябрь куни эса антициклон таъсири давом этади. Республика бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни 8-13 даражагача пасаяди, кундузи 21-26 даража илиқ атрофида бўлади. Бу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.