Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга тест синовлари қачондан бошланиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш тест синовлари 2022 йил 3-8-октябрь кунлари 2 сменада ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Бунда тест синовлари:

  • 1-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
  • 2-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.

Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:

  • 1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
  • 2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
  • мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг «My.dtm.uz» сайтидан юклаб олишлари мумкин. Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда коллеж ва техникум ўқувчилари учун стипендия жорий этилиши мумкинлиги маълум қилинганди. Август бошида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан 2022/2023-ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 139 638 та қабул квотаси тасдиқланган.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди