Ўзбекистонда октябрь ойида ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди

Ўзбекистонда октябрь ойи совуқ ва ёмғирли бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромед» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Ўзбекистонда сентябрь ойи одатдагидай ёзнинг давоми сифатида юқори ҳароратда, ёғингарчиликсиз ўтди. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқ атрофида, айрим кунларда 37 даражагача, жанубда 39 даражагача кўтарилди.

2022 йил октябрь ойининг биринчи беш кунлиги қуруқ ва бир оз илиқ об-ҳаво билан бошланади, кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони 22-25 даражагача иситади. Фақат кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 10-13 даражагача салқин бўлади. Кейинчалик ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришлар кутилмайди.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат кечалари 8-13 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 18-23 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда 0-1 даража совуққача бўлиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Шунингдек, ҳарорат тартибига кўра, октябрь ойи меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага кам, ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлади.

Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистоннинг Жанубий вилоятларида ёғингарчилик октябрь ойида 3 кундан 5 кунгача, қолган ҳудудларда эса 5 кундан 7 кунгача бўлиши мумкин. Мазкур ойда ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавонинг кескин совушида ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмаслиги маълум қилинган.

Тунги ҳаво ҳароратининг ўртача йиллик қиймати 6-11 даражани ташкил этади, лекин кўпинча октябрда, айниқса ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади. Октябрь ойида кундузги ҳарорат одатда 23-28 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туради.

Тошкентда метеорологик кузатишларнинг бутун бир асрдан ортиқ тарихи давомида айрим йилларда октябрь ойида максимал ҳаво ҳарорати 33-36 даражага етган. Октябрь ойи ҳароратининг мутлақ максимуми 37,5 даражани ташкил этади, бундай ҳарорат 1941 йилда кузатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво бир оз салқин бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Унга кўраб 30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган