22:35 | 30.09.22 431

Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади

Мамлакатдаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ОТМлар Техас технология университети билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистонга илк бор Америка Қўшма Шитатларининг Техас штати савдо миссияси келади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Фото: «Дунё» АА

Қайд этилишича, 30 сентябрь куни Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Остин шаҳрида Техас штати қишлоқ хўжалиги вазири Сид Миллер билан музокаралар ўтказган.

Учрашувда мамлакат қишлоқ хўжалиги саноатини такомиллаштириш жараёнига Техаснинг йирик компанияларини жалб этиш, Ўзбекистон ва АҚШ қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва илмий муассасалар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, республикада Техас штати савдо миссиясини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Сид Миллер республикада амалга оширилаётган илғор иқтисодий чора-тадбирларни олқишлаган. «Мамлакатнинг барқарор ва узоқ муддатли фаровонлигини таъминлашда ушбу ислоҳотлар муҳим аҳамиятга эга», — деган вазир.

Таъкидланишича, Техас бу борада мисол бўла олади. Қишлоқ хўжалиги анъанавий тарзда штат иқтисодиётида муҳим роль ўйнаган ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилган. Техасдаги 4 минг 700 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчоларнинг ҳар бири бир оила томонидан 100 йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида бошқариб келинади.

Сид Миллер аграр соҳага илғор технологияларни жорий этиш, мураккаб иқлим шароитида экинлар ҳосилдорлигини оширишда Техас университетларининг академик салоҳиятидан фойдаланиш каби соҳаларда томонлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

Хусусан, Ўзбекистоннинг ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари билан пахта етиштириш бўйича етакчи таълим муассасаси бўлган Техас технология университетининг Қишлоқ хўжалиги фанлари ва табиий ресурслар коллежи ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этилган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари ва Техас пахтакорлари ушмаси — Plains Cotton Growers ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишни билдирди. Қайд этилишича, ушбу уюшма 1956 йилда ташкил этилган бўлиб, штатдаги барча пахта етиштирувчи корхоналарнинг 80 фоиздан ортиғини бирлаштиради. Уюшма аъзолари томонидан АҚШда умумий пахтанинг 30 фоизи, жаҳонда эса 4 фоизи етиштирилиши маълум қилинган.

Музокаралар якунида 2023 йил март ойида Сид Миллер бошчилигидаги делегация ва савдо миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

Америка вакиллари, 2023 йил 28-30 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган UzFood2023 халқаро озиқ-овқат, ингредиентлар ва озиқ-овқат технологиялари кўргазмаси доирасида махсус Техас павильонини ташкил этиш таклифини ҳам қўллаб-қувватлаган.

Ҳозирда Техас аҳолиси (30 миллион киши), ҳудуди (695,6 квадрат километр) ва ялпи ҳудудий маҳсулоти (2 триллион доллар) бўйича АҚШнинг иккинчи йирик штатидир. Ривожланаётган саноат базаси билан штат кўплаб соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, энергетика, аэрокосмик ва биотиббиёт жабҳаларида етакчилик қилмоқда. Штат қишлоқ хўжалиги саноатининг умумий иқтисодий қиймати 100 миллиард долларга баҳоланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ЕТТБ билан ҳамкорликда давлат хусусий шериклик лойиҳаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон метан эмиссиясини камайтириш бўйича «Глобал мажбурият тўғрисида»ги ташаббусга қўшилгани айтилган.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 72
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 446
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 202
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1187
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 432
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 240