Ўзбекистонликларнинг мол-мулк ва ер солиғидан қарийб 3 трлн сўм қарзи борлиги маълум бўлди

Ўзбекистоннинг қарийб 4,5 миллион фуқароси мулк ва ер солиғидан 2,7 триллион сўм қарздор. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова хабар берди.

Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрел ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

Шунингдек, 2022 йилда жами 8 миллион 85 минг нафар ер участкаси ва ундаги кўчмас мулклари мавжуд бўлган жисмоний шахсга 3 триллион 450 миллиард сўм ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган.

Шундан 2 триллион 5 миллиард сўм, яъни 58 фоизи шу йилнинг 28 сентябрь санасига қадар тўланган. 4 миллион 400 минг нафар фуқаронинг 2021 йилдан қолган қарздорлиги билан қўшиб ҳисоблаганда 2 триллион 798 миллиард 4 миллион сўмлик солиқлари тўланмасдан қолмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда бўш турган бино ва фойдаланилмаётган ер участкаларига ҳисобланган солиқлар бекор қилингани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, сўнгги йилларда солиқлар қамайтирилгани ва республикада амалга оширилаётган солиқ сиёсати борасида гапирган.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди