Путин Ғарбнинг МДҲда қонли қирғин уюштиришга уринишлари ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин 29 сентябрь куни МДҲ давлатларнинг геосиёсий душманлари ушбу давлатларнинг исталганини хавф остига қўйишга ва қонли қирғин уюштиришга тайёр эканини таъкидлади, деб хабар беради «Известия».

Фото: Sputnik

«Ўзларининг мақсадларига эришиш йўлида геосиёсий рақибларимиз, мухолифларимиз яқинда гаплашганимиздек ҳар қандай давлатни хавф остига қўйишга, уни инқироз эпимарказига айлантиришга, рангли инқилоб юзага келтириб, қонли урушни пайдо қилишга тайёр. Бунга бир неча бор гувоҳ бўлганмиз», — дейди Путин МДҲ давлатларининг махсус хизматлари раҳбарлари билан мулоқотда.

Россия президенти МДҲ давлатларининг хавфсизлигини таҳлил қилишга ва чегарадаги вазиятга эътибор қаратишга чақирган.

«Афғонистон ҳудудидаги халқаро террорчилар чегарадош давлатлари, жумладан, МДҲ мамлакатларига нисбатан жиноий режаларни тузаётган бўлиши мумкин», — дейди Россия етакчиси.

Путиннинг сўзларига кўра, МДҲ давлатларининг махсус хизматлари мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши курашиш учун мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилиши ва бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак. У турли йўналишларда — ахборот алмашинувидан тортиб, кадрлар тайёрлашгача бўлган ҳамкорликни ривожлантириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган.

Путиннинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳамда унинг иттифоқчиларини босимига қарамай МДҲ давлатларида товар айланмаси ортмоқда.

Аввалроқ ТИВ Ўзбекистонга келаётган россияликлар бўйича баёнот бергани, Россиядан келаётган Қозоғистон фуқаролари учун «яшил коридорлар» яратилиши тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди