Путин Киевни ўт очишни тўхтатишга ва музокараларга қайтишга чақирди

Владимир Путин Киевни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирди. Бу ҳақда президент Украинанинг босиб олинган ҳудудларини аннекция қилиш ҳақидаги мурожаатида  маълум қилди.

«Биз Киев режимини зудлик билан ўт очишни, 2014 йилда бошлаган барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирамиз. Биз бунга тайёрмиз. Лекин унда Донецк, Луганск, Запорожье, Херсондаги халқнинг танловини муҳокама қилмаймиз. Улар Россия фуқаросига айланишди. Бир умрга, абадий. Россия унга хиёнат қилмайди», — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди