Қашқадарёда 38 ёшли аёлни поезд уриб юборди — видео

Қашқадарёда 27 сентябрь куни 38 ёшли аёлни поезд босиб кетди, деб хабар беради NasafNews.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, тонг саҳарда аёл уйи яқинидаги поезд йўлга чиқиб борганида, юк поезди уни уриб юборган. Аёл ўз жонига қасд қилгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалган, аммо маҳалла масъуллари бу фикрларга қўшилмаган.

Таъкидланишича, фожиадан олдинроқ аёл ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси билан 30 миллион кредит олган. Пулларни зотдор қўйлар харидига сарфлаган.

«У қилган ишларидан, тадбиркорликларидан жуда ҳам миннатдор бўлиб гапирганди», — дейди маҳалла масъули.

Маҳруманинг оила аъзоларига кўра, аёл тонгда, ҳамма ухлаб ётганида уйдан чиқиб кетган.

Аввалроқ Бухорода 38 ёшли аёл ўзини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шуингдек, Фарғонада аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлаган эди. 25 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳудудида жойлашган Косон—Суғдиёна поезд бекатлари оралиғида юк поезди 19 ёшли қизни уриб юборган.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди