12:44 | 30.09.22 414

Россиянинг 11 та аэропортида парвозларга қўйилган чеклов режими узайтирилди

Россия авиакомпанияларига йўловчиларни ташишда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда

Россиянинг жанубий ва марказий қисмларидаги 11 та аэрпортда парвозларга қўйилган вақтинчалик чеклов режими 10 октябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда «Росавиация» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Парвозлар аввалгидек Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липетск, Ростов-на-Дон, Симферополь ва Элиста аэропортларида вақтинча чекланган. Мамлакатнинг қолган ҳаво бандаргоҳлари штат режимида ишламоқда.

«Россия авиакомпанияларига йўловчилар ташишни Сочи, Волгоград, Минеральние Води, Ставропол ва Москва аэропортларидан фойдаланган ҳолда муқобил йўналишларни ташкиллаштириш тавсия этилган», — дейилади идора хабарида.

Россия жануби ва марказидаги авиақатновларга чекловлар 24 февралда қўйилган эди. 1 августда «Росавиация» авиакомпаниялар ва аэропортларга давлат дастури бўйича 54 миллиард рубль субсидия ўтказиб бергани айтилганди.

Идоранинг таъкидлашича, ушбу қўллаб-қувватлаш чоралари авиакомпанияларнинг ликвидлигини таъминлаган ва уларга ички йўналишларда ташишни давом эттиришга имкон берган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Россия Ўзбекистон билан авиақатновларда киритилган чекловларни бекор қилганди. Аввалроқ Финляндия яқин кунларда россиялик туристларнинг мамлакатга киришини тақиқлаши, Европа Комиссияси Россияга қарши янги санкциялар эълон қилиши тўғрисида хабар берилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 336
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 146
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 753
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 266
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 475
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 481