Самарқандда майнинг-ферма ташкил қилган шахс 1,1 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида майнинг-ферма ташкил қилган шахс давлат ва жамият манфаатларига 1,1 миллиард сўм зарар етказгани маълум бўлди Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати

Қайд этилишича, департаментнинг туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «М.И.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.Ҳ. ўзбошимчалик билан ўзи томонидан сотиб олинган трансформаторни ўрнатиб, ноқонуний равишда 63 дона майнер ускуналари ва икки дона сув насосларидан фойдаланиб келганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,1 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Сирдарёда 9,2 миллиард сўмлик крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланганлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқлангани хабар қилинган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади