Шавкат Мирзиёев «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни имзолади

«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қонунга кўра, электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартнома шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади. Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

Электрон тижоратда сотувчилар қуйидагилардан иборат:

  • Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни ва хизматларни) чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.

Соҳада тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

  • Нақд пул маблағлари билан – нақд пул маблағлари тўлов воситаси тарзида виртуал терминаллар (E-POS) орқали қабул қилинганини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳамда сотувчи ва сотилган товар тўғрисидаги ахборотни ўзида акс эттирадиган ҳужжатларни харидорга тақдим этиш орқали;
  • Пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш орқали – пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш воситасида, шу жумладан, шахсий кабинет орқали ёки тўлов ташкилотининг тизими орқали ўтказиш;
  • Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда – электрон пуллар тизимида очилган электрон ҳамёндаги пул маблағларини ўтказиш воситасида.

Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобрақамларига «эскроу» хизматини жорий этиши мумкин.

Товарлар учун харидор томонидан тўловни амалга ошириш чоғида «эксроу» хизматини кўрсатувчи тўланган пул маблағларини харидор товарлар олинганининг тасдиғи олингунига қадар сақлаш ҳуқуқига эга. Агар товар етказиб берилмаса ёки тавсифга мос келмаса, «эксроу» хизматини кўрсатувчи пул маблағларини харидорга қайтаради ёки, агар товар хоридор томонидан қабул қилинган бўлса, пул маблағлари сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда электрон тижорат ўзини ўзи банд қиладиганлар фаолият турига қўшилиши айтилганди. 2021 йилда Президент электрон тижоратга қулай шароитлар яратиш бўйича қарорни имзолаган эди. 2022 йил сентябрь ўрталарида Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунни кўриб чиққанди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди