Токиода Ўзбекистон—Япония дипломатик алоқаларининг 30 йиллиги нишонланди — фото

Япониянинг Токио шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон—Япония дипломатик алоқаларининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали маросим ташкил этилди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маросимда бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов, хорижий мамлакатларнинг Япониядаги дипломатик миссияси ва жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар ҳамда кунчиқар юртдаги ватандошлар иштирок этган.

«Ишонамизки, халқларимизнинг тарихи, маданияти, анъаналаридаги кўплаб ўхшашликлар, япон—ўзбек дўстлик муносабатларининг мустаҳкам пойдевори бундан буён ҳам Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштиришга хизмат қилади», — дейди Абдуҳакимов.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадбирда иштирок этган Япония парламентининг вакиллар палатаси аъзоси Сузуки Кейсуке икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирган.

«Ўзбекистон Япониянинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шерикларидан биридир. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ йиллик дўстона алоқаларни жуда қадрлаймиз. Ўзбекистон Президенти — жуда кучли етакчи, биз уларнинг бугунги кунда мамлакатда олиб бораётган ислоҳотларини қўллаб-қувватлаймиз. Айниқса, иқтисодиёт ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатлари эътиборга лойиқ», — дейди у.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Кечада Япониядаги ўзбек қўшиқлари куйчиси Комазаки Машу ижросида ўзбек тилида дутор билан ижро этилган қўшиқ ҳамда «Гулистон» ансамбли қизлари иштирокидаги рақс йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадбир доирасида меҳмонлар, шунингдек, ўзбек миллий амалий санъат намуналари, маданий мероси ва туристик салоҳияти билан танишиб, миллий таомлар ва мевалардан татиб кўрган. Шунингдек, ўзбек санъати усталари томонидан маданий дастур намойиш этилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Аввалроқ бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Токио шаҳрида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихиро Танака билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото