Тошкентда 5 балли магнит бўрони кузатилади

Ўзбекистонда 1 октябрь куни магнит бўронининг 5 балли фаол босқичи кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Экспертларининг фикрича, магнит бўронидан сурункали хасталикларга чалинган, ўрта ва катта ёшли инсонлар, айниқса, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки миокард инфаркт, инсультни бошдан ўтказган беморлар кўпроқ азият чекади. Чунки қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

Шу боис бундай об-ҳаво шароитида сурункали касалликларга чалинганлар, кекса ёшли инсонлар ва ҳомиладор аёллардан қуйидаги тавсияларга амал қилиш сўралади:

  • магнит бўрони пайтида жисмоний фаоллик, жумладан, зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ;
  • овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим;
  • шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади;
  • серсув мева-сабзавотлар, калий ва C витаминига бой маҳсулотлар ҳам саломатлик учун жуда фойдали;
  • магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт;
  • юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул;
  • бундай шароитда саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, август ўрталарида ҳам Ерни яна магнит бўрони қоплаши, Ўзбекистонда кучли магнит бўрони кузатилиши тўғрисида хабар берилганди. «Ўзгидромет»нинг Метеоинфоком тузилмаси 5 сентябрь куни туш пайти Ўзбекистонда магнит бўронининг G3 даражага эга 5 баллик хавфини эълон қилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади