Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятида қизларни Туркияга фоҳишаликка юбориш билан шуғилланган икки аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 23 ёшли М.Р. (аёл) ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи 22 ёшли Қ.А. (аёл) ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборган.

Туркияда яшовчи А. исмли аёл эса қизларга авиачипта сотиб олиш, уларни кутиб олиш ҳамда уларнинг фоҳишалик билан шуғулланиш ишларига масъул бўлган.

Шунингдек, апрель ойи бошларида М.Р. ва Қ.А. Тошкент шаҳрида яшовчи 30 ёшли А.А.ни Туркия давлатига бориб, фоҳишалик билан шуғулланиш орқали ҳар ойда 2 минг доллар ишлаб топишга қизиқтирган ҳамда дастлабки «даромади»нинг тенг ярмини уларга бериши кераклигини тушунтирган.

Ўз навбатида Туркияда яшовчи А. А.А.га хорижга чиқиш паспорти олиши учун 50 доллар ва Тошкент—Истанбул—Анқара йўналиши бўйича авиачипта юборган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда М.Р. қизни Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб, Туркияга юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Тадбир жараёнида унинг шериги Қ.А. ҳам ушланган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 2022 йилнинг апрель ойида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан М.Р.га нисбатан 3 йил ва Қ.А.га нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Лекин Қ.А.нинг оилавий шароити, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Малайзияда қўлга олингани маьлум қилинганди. Унга нисбатан одам савдоси билан боғдиқ айблов эьлон қилинган. Шунингдек, Россияда Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган эркак ушлангани, Польша зўрлашда айбланган ўзбекистонлик эркакни Тошкентга экстрадиция қилгани, Интерпол Нью-Йоркда қидирувдаги ўзбекистонлик эркакни қўлга олгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди