Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Сергели ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Сергели тумани «Сергели» 6-А мавзесида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли 30-центабр куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар «Бунёдобод», «Янги Бунёдобод» маҳаллаларида жойлашган 23 та кўп қаватли уйлардаги 2 587 та хонадонда ҳамда 5 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шундан:

  • овқатланиш шохобчаси-1 та;
  • нонвойхона-4 та.

Шунингдек, Олмазор тумани Мухбир кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу боис 30-центабр куни соат 10:00 дан 17:30 га қадар «Олимпия» маҳалласидаги хонадонларда ҳамда 6 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шундан:

  • меҳмонхона-1 та;
  • умумий овқатланиш шохобчаси-4 та;
  • нонвойхона-1 та.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ва Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қатор ҳудудларида газ етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани ҳамда бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинганди. Бундан олдин Бектемир туманидаги Биллур кўчасида жойлашган айрим турар жой бинолари ва улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган