Украина НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширади

Украина Шимолий Атлантика иттифоқига тезлаштирилган ҳолда қўшилиш учун расман ариза беради. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

«Биз аллақачон НАТОга йўлни босиб ўтганмиз. Биз аллақачон альянс стандартларига ўзаро мувофиқлигимизни исботладик. Улар Улар Украина учун ҳақиқий — жанг майдонида ҳам, ўзаро муносабатларимизнинг барча жабҳаларида ҳам.

Украина бугун буни қонуний мустаҳкамлаш учун ариза топширмоқда. Бутун жамиятимизни ҳимоя қилишга мос келадиган тартиб билан. Тезлаштирилган ҳолда. Биз бунинг амалга ошишини биламиз. Финляндия ва Швеция бу йил аъзолик ҳаракати режасисиз иттифоққа қўшила бошлаганини кўрдик», — деди Зеленский.

НАТОга аъзо бўлиш учун алянснинг барча 30 иштирокчи-мамлакати номзодни қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

Украина раҳбари, шунингдек, Олий Раданинг навбатдаги йиғилишида Россиянинг Украинадаги барча активларини миллийлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилишини айтди.

Аввалроқ Путин Киевни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирганди. Украина президенти бунга жавобан, Путин президент экан, Украина Россия билан музокара олиб бормаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

Даниялик сиёсатчи бу сафар Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди — видео
Янгиликлар13:11 | 28.1.23
Даниялик сиёсатчи бу сафар Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди — видео
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди