«Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид ЙТҲга учради — видео

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид бошқарувидаги BMW йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Instagram

Маълум қилинишича, 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. ўзининг бошқарувидаги BMW русумли транспорт воситасида Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Оқибатда транспорт воситаси ҳайдовчиси ва машина ичида бўлган йўловчилар — 27 ёшли Ж.И., 26 ёшли Ж.Й. касалхонага ётқизилган. Шунингдек, 28 ёшли Х.С. воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошкармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хонанда Зоҳиднинг турмуш ўртоғи Камола Ортиқова Instagram саҳифасига халқдан турмуш ўртоғини дуо қилишларини сўраб пост қолдирган. Бундан ташқари, у уч ойлик ҳомиладор экани ва ҳозиргина турмуш ўртоғи унинг ёнидан яхши кайфиятда кетганини ҳам ёзиб қолдирган.

Аввалроқ Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди