ЙТҲга учраган «Уммон» аъзоси Зоҳид реанимация экани айтилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид бошқарувидаги BMW йўл-транспорт ҳодисасига учрагани тўғрисида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мазкур автоҳалокатда жароҳат олган икки бемор жонлантириш бўлимида, яна бири уйда даволанмоқда.

Фото: Instagram

29 сентябрь куни Юнусобод туманида жойлашган MegaPlanet савдо маркази яқинида соат тахминан 23:00 атрофида BMW русумли автомашина катта тезликда бошқарувни йўқотиб, автоҳалокатга учраган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг ушбу ҳодиса юзасидан берган маълумотига кўра, транспорт воситаси бошқарувчиси — 1990 йилда туғилган З.Р. ҳамда йўловчилар — 26 ёшли Ж.Й. ва 27 ёшли Ж.И. шифохонага ётқизилган. Шунингдек, 28 ёшли Х.С. эса воқеа жойида вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, даволаш муассасасига олиб келинган автомашина бошқарувчиси З.Р.га «Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Чап елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Кома 1-2 даража» ташхиси қўйилган.

Тиббиёт ходимлари томонидан бемор бошидаги жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови берилган. Оғриқсизлантирилиб, ИВЛ аппартига уланган. Бош қисми МСКТ, ички аъзолари эса УТТ каби барча зарурий текширувлардан ўтказилган.

«Айни пайтда З.Р. жонлантириш бўлимида. Сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга барча тегишли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда.

Шунингдек, фуқаро Й.Ж. «Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Кўкрак қафаси лат ейиши» диагнози қўйилган йўловчи Ж.Й. ҳам жонлантириш бўлимида зарур даво муолажаларини олмоқда. Унинг аҳволи ўрта оғир. Хушида.

Бемор Ж.И да эса «Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Чап томон юқори қовоқ, ўнг томон жағ ости ва бўйин соҳалари эзилиб йиртилган жароҳатлари» аниқланган. Унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зарур муолажалар ўтказилгач, аҳволи қониқарли бўлгани учун амбулатор шароитда даволаниши учун уйига жавоб берилган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда беморлар саломатлигини ўз назоратига олган. Муолажа жараёнлари учун етакчи тиббиёт мутахассислари жалб қилинган», — дея таъкидланади хабарда.

Аввалроқ Тошкента тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди