Запорожьеда гуманитар ёрдам колоннаси ўққа тутилди — фото

Россия ҳарбийлари 30 сентябрь тонгида Запорожье шаҳрида чиқаётган гуманитар колоннага ракета зарбаларини амалга оширди. Бу ҳақда Запорожье вилояти раҳбари Александр Старухга таяниб, Meduza хабар берди.

Фото: Telegram / «Запорожье новости»

«Одамлар вақтинча эгаллаб олинган ҳудуддан қариндошларини олиб чиқиб кетиш, ёрдам кўрсатишга навбатда турганди», — дейди Старух. Вилоят маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида 23 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 28 киши жароҳат олган.

Фото: Telegram / «Запорожье новости»

Россия томонидан Запорожье вилоятининг эгаллаб олинган қисми маъмурияти вакили Владимир Рогов ҳам ичида тинч аҳоли бўлган машиналар колоннаси ўққа тутилганини айтган. У ҳужумда Украина қўшинларини айблаган.

Фото: Telegram / «Запорожье новости»

Аввалроқ Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари давлат суверенитети ва мустақиллигини тан олди, тегишли қарорларни мамлакат президенти Владимир Путин имзолагани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Москва Транспорт департаменти Россия пойтахтидаги қатор кўчалар 30 сентябрь куни ҳаракатланиш учун ёпилишини эълон қилган. Қайд этилишича, 30 сентябрь куни ҳукумат Москва марказида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР, шунингдек, босиб олинган Херсон ва Запороже вилоятларини «Россияга қўшилиш референдумлари»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида митинг ўтказмоқчи.

Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?
Янгиликлар18:37 | 30.11.22
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?