11:23 | 01.10.22 352

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди

Санкциялар рўйхатига Москва мэри, Россия бош вазири ва мудофаа вазири ҳам киритилган

АҚШ Россия Донецк ва Луганск халқ республикаларини, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларини ўз таркибига қўшиб олгани боис янги санкцияларни жорий этди. Санкцияга учраган фуқаролар ва компаниялар рўйхати АҚШ Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатга кўра, АҚШ санкциялари ўнлаб юридик ва жисмоий шахсларга тааллуқли. Хусусан, рўйхатга Россия Давлат думаси ва Федерация кенгашининг қатор аъзолари, шунингдек, Москва мэри Сергей Собянин, бош вазир Михаил Мишустин, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу киритилган.

Бундан ташқари, чекловлар «Радиоэлектрон кураш илмий-техник маркази» АЖ, «Модуль» ЁАЖ, «Новострим», «Радиоавионика» МЧЖ, «Светлогорскхимволокно» ОАЖ ҳамда бошқа корхоналар ва уларга боғлиқ фуқароларга қўлланилган.

Аввалроқ Байден ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилганди. Шунингдек, Украинада давом этаётган уруш фонида Европа Комиссияси 28 сентябрь куни Россияга қарши янги санкциялар, жумладан, нефть нархининг юқори чегарасини жорий этиш бўйича таклифларни эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари ҳам Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 289
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 139
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 731
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 257
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 471
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 474