АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди

Американинг Флорида штатига ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди. Штатдаги 1,5 миллион истеъмолчи ҳамда бошқа штатларнинг юз минглаб аҳолиси электр энергияси таъминотисиз қолган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Фото: CNN

Флорида штатига тўфон 28 сентябрь куни ёпирилган эди. У кенг кўламни вайронагарчиликлар ва рекорд даражада сув тошқинларини юзага келтирган. АҚШ президенти Жо байден фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, «Иэн» Флорида тарихидаги энг ҳалокатли тўфонга айланиши мумкин. Америка етакчисининг ҳисоблашича, штатнинг қайта тикланишига ойлар ёки йиллар талаб этилади.

Тўфондан АҚШнинг бошқа штатлари, жумладан, Жанубий Каролина ҳам зарар кўрган. 30 сентябрь кечга бориб «Иэн» тропик циклон даражасига қадар пасайган. Жанубий Каролинадан ҳозирга қадар кучли тўлқинлар, кутилмаган сув тошқинлари ва шамол прогноз қилинмоқда.

Аввалроқ Флорида штати губернатори Ро ДеСантис Форт-Меерс порт шаҳрига «мисли кўримлаган» зарар етказилганини айтганди. «Эстеро кўрфазининг ўртасида турган уйни кўриб, шамол ва тўфон кучи қандай бўлганини тушуниш мумкин», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида АҚШнинг Луизиана штатига тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири бўлган «Айда» тўфони ёпирилирган ва оқибатда миллиондан ортиқ одам электрсиз қолганди. Сентябрь ойида эса Хитойнинг шарқий соҳилларига кучли «Чанту» тўфони ёпирилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади