Болтиқбўйи давлатлари Украинанинг НАТОга тезроқ қўшилишини қўллаб-қувватлади

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатни Шимолий Атлантика альянсига қабул қилиниши бўйича ариза бергани маълум қилинганди. Литва, Эстония ва Латвия Украинанинг НАТОга тезроқ қўшилишини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Deutsche Welle.

Кадр: Telegram

«Украинанинг Болтиқ бўйидаги дўстлари унинг НАТОга тезроқ қабул қилинишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Украинанинг илҳомлантирувчи жасорати иттифоқимизни фақат мустаҳкамлаши мумкин», — деб ёзади ушбу мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари ўзларининг Twitter’даги саҳифасига.

Канада ва АҚШ ҳам Украинанинг НАТО аъзолигига қабул қилинишига эҳтиёткорона муносабат билдирган. «НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатига ишонамиз ва Украинанинг альянсга қабул қилиши тарафдори бўлганмиз», — дейди Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралардан кейин.

АҚШ ташқи сиёсий идораси раҳбари ўз навбатида Вашингтон «НАТОга аъзо бўлишга интилаётган ва альянс имкониятларини кенгайтиришга қодир бўлган мамлакатларнинг қўшилиниши қатъий қўллаб-қувватлашини» таъкидлаган. Бироқ Киев тезлаштирилган жараёнга ишониб қолиши керак эмаслигини айтган. «Бунинг учун маълум жараёнлар мавжуд ва давлатлар унга риоя қилишда давом этмоқда», — дейди у.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокка кўра, Украинанинг тезкорлик билан НАТОга аъзо бўлишни хоҳлашини тушунса бўлади ва Германия Киевнинг ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди.

Аввалроқ Путин Киевни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирганди. Украина президенти бунга жавобан, Путин президент экан, Украина Россия билан музокара олиб бормаслигини маълум қилди. Украина 30 сентябрь куни Шимолий Атлантика иттифоқига тезлаштирилган ҳолда қўшилиш учун расман ариза берди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди