Бугун оқшоми. Кобулдаги портлашни қоралаган Ўзбекистон, президентга суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокат, қудуқдан топилган 4 ёшли боланинг жасади

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Октябрь ойининг илк куни ҳам якунига етиб бормоқда. Қуйида бугуннинг энг муҳим хабарлари жамланган дайжест билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирли 30 сентябрда Кобул ғарбидаги мактабда содир этилган портлаш бўйича баёнот бериб, бу хабар чуқур қайғу билан қабул қилинганини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик террорчилик ҳаракати ташкилотчи ва ижрочиларини топишга чақирган ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тезроқ тузалиб кетишини тилаган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Маълумот учун, 30 сентябрь кунги портлашда 32 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳатланган ва уларнинг аксар қисми қизлар эканлиги хабар қилинганди. «Толибон» эса ҳодиса оқибатида 19 киши ҳалок бўлиб, 27 нафар одам жароҳат олганини маълум қилган ва ушбу ҳужумни катта террор деб баҳолаганди.

Самарқанддаги тўйда йўқолиб қолган боланинг жасади қудуқдан топилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида тўйда йўқолиб қолган боланинг жасади 5 кун ўтиб 8 метрли қудуқдан топилди. Маълум қилинишича, 25 сентябрь куни 16:00 лар атрофида бола бувиси билан туманнинг «Этакбешкапа» МФЙда жойлашган тўйхонага қариндошларининг тўйига борган вақтда йўқолиб қолган. Шундан сўнг 30 сентябрда боланинг жасади тўйхона атрофидаги ичимлик суви олиш учун қазилган 8 метрли қудуқдан топилган.

Кадр: Telegram

Дунёда нима гап?

Путин кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув қарорини имзолади

Россия президенти Владимир Путин кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга кўра, чақирув ҳар йилгидан 1 ой кечроқ, 1 ноябрдан 31 декабрга қадар амалга оширилади. 1 октябрдан ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскар, матрос, сержант ва старшиналар эса резервга бўшатилади. Маълум қилинишича, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар хизматни Россия ҳудудида ўтайдилар. ОТМлар талабалари эса сафарбарликка жўнатилмайди.

Фото: «Известия»

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди

АҚШ Россия Донетск ва Луганск Халқ Республикалари, шунингдек, Херсон ва Запароже вилоятларини қўшиб олгани боис унга нисбатан янги санкциялар жорий қилди. Санкция қўлланганлар рўйхатидан Россия Давлат думаси ва Федерация кенгашининг қатор аъзолари, шунингдек, Москва мери Сергей Собянин, бош вазир Михаил Мишустин, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўрин олган. Ундан ташқари, бир қатор Россия корхоналари ва уларга боғлиқ шахсларга нисбатан ҳам санкциялар қўлланган.

Фото: «РИА Новости»

Украина НАТОга қабул қилинмаслиги маълум қилинди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина ҳозирда НАТОга қўшила олмаслигини маълум қилди. Бош котибнинг сўзларига кўра, бунинг учун вақт керак.

Фото: «Интерфакс»

«Ҳар қандай давлат НАТОга қўшилиш учун ариза бериши мумкин. Аммо қарор альянсга аъзо 30 та давлатдан иборат консенсус томонидан қабул қилинади», — дейди Столтенберг. Шундай бўлсада, у НАТО Россиянинг «махсус операция»сига қарши Украинага ҳар томонлама ёрдам беришда давом этишини таъкидлаган.

Болтиқбўйи давлатлари Украинанинг НАТОга тезроқ қўшилишини қўллаб-қувватлади

Латвия, Литва ва Эстония Украинанинг НАТОга тезроқ аъзо бўлиш қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Канада НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатига ишонишини ва Украинанинг альянсга қабул қилиниши тарафдори эканлигини билдирган бўлса, АҚШ Украина НАТОга қўшилишини қатъий қўллаб-қувватлашини, бироқ Киев тезлаштирилган жараёнларга ишониб қолиши керак эмаслигини билдирган.

Кадр: Telegram

Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди

Россия АҚШнинг ДХР, ЛХР, Херсон ва Запарожьеда ўтказган «референдум»ларини қораловчи резолюциясига вето қўйди. Таъкидланишича, резолюция муаллифлари АҚШ ва Албания бўлган. Унда Россия Украина ҳудудида ўтказган «референдум»лари ҳеч қандай юридик кучга эга эмаслиги қайд этилиб, ушбу «ноқонуний референдумлар»ни қоралаш таклиф этилган. Шунингдек, Россияни Украина ҳудудидан ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга чақирган. Резолюцияга Россиядан бошқа ҳеч бир давлат қарши овоз бермаган. Ўнта давлат уни қўллаб қувватлаган бўлса, Хитой ва яна учта давлат бетараф қолган.

Фото: «РИА Новости»

Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга суд ҳукми ўқилди

Қозоғистон президентига суиқасд уюштиришни режалаштирган адвокатлар коллегияси аъзосига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Фото: Қозоғистон Давлат хавфсизлик қўмитаси

28 сентябрь куни ўтказилган ёпиқ суд мажлисида унга нисбатан давлатга хиёнат қилганлик учун 11 йил, бир гуруҳ шахслар томонидан ўқотар қуролни божхона назоратидан ўтказиш билан бир қаторда ёки ундан яширган ҳолда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегараси орқали олдиндан келишиб олганлик учун 9 йил, бир гуруҳ шахслар томонидан ўқотар қурол, портловчи моддаларни қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, олиб ўтиш учун 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Қозоғистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жазоларни қисман қўшиш йўли билан айбланувчи 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади