Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди

Фарғона вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда Тошлоқ тумани ҳокимининг ҳақоратли сўзларни айтгани тарқалган аудиоёзувга муносабат билдирди.

Кадр: «Ўзбекистон 24»

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган ҳақоратли сўзлар ишлатилган мулоқотнинг аудиоёзуви юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида мазкур аудиоёзувнинг ҳақиқатдан Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоевга оидлиги аниқланган. Аудиоёзувда қайд этилган мулоқот 2021 йил кузда, пахта етказиб бериш мажбуриятларини бажармаётган фермер хўжаликлари билан Абдуқаҳҳор Жўрабоевнинг «Эхпо Коллор Прин Текс» пахта-тўқимачилик кластери раҳбари сифатидаги муҳокамаси чоғида юз бергани маълум бўлган.

Кластер томонидан пахта мавсуми давомида қилинган турли харажатлар ҳамда тўловлар ҳисобига фермер хўжаликларининг катта миқдорда қарздорлиги мавжуд бўлгани ҳамда далада пахта бўлишига қарамай, баъзи фермерлар уни териб топшириш ҳисобига қарздорликни сўндиришга ҳаракат қилмаётгани Абдуқаҳҳор Жўрабоевнинг этикага мос бўлмаган ҳақоратли иборалардан фойдаланишига сабаб бўлгани тасдиқланган

«Вилоят ҳокимлиги томонидан зўравонлик, сўкинғочлик сиёсати эски даврда қолгани, ҳеч ким бировни ҳақоратлашга, шахсиятига тегишга ҳаққи йўқлиги, раҳбар ҳар ишни қонун доирасида бажариши кераклиги лозимлиги, бугунги кун ҳокими ўз иши билан, сўзи билан, хулқ-атвори билан барчага ўрнак бўлиши шартлиги қайд этилади», дейилади муносабатда.

Тарқалган аудиоёзувдаги ҳолат бир йил олдин бўлиб ўтганига, Абдуқаҳҳор Жўрабоевнинг ундаги иштироки «Эхпо Коллор Прин Текс» пахта-тўқимачилик кластери раҳбари сифатида бўлишига қарамай, айни пайтда туман ҳокими бўлиб турган раҳбарнинг бундай муомаласи давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланган. Вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши билан Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоевга ҳайфсан эълон қилинган.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Ангор тумани прокурори суҳбати акс этган аудиоёзувлар тарқалганди. Ўшанда Боболовга тегишлилиги таъкидланган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилаётгани айтилганди. 27 сентябрь кунги йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокимига иш ҳақининг 40 фоизини жарима тортиш чораси кўрилган.

28 сентяюрь куни Шавкат Мирзиёев қарори билан бир қатор туман ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди. Ижтимоий тармоқларда Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида видеоселектор йиғилишининг аудиоси тарқалди. Унда Умурзоқов 5 нафар ҳоким — Андижон, Асака, Пахтобод, Фарғона ва Нуробод туманлари раҳбарлари ишдан олинганини эълон қилганини эшитиш мумкин.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди