«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг

Украинани Шимолий Атлантика альянсига қабул қилиш учун ташкилотнинг барча аъзоларининг розилиги талаб этилади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда Украина ҳарбий блокка қабул қилинмайди, бунинг учун вақт керак.

«Ҳар қандай давлат НАТОга қўшилиш учун ариза бериши мумкин. Аммо қарор альянсга аъзо 30 та давлатдан иборат консенсус томонидан қабул қилинади», — дейди бош котиб.

Шу билан бирга, Столтенберг Киев ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирган. Унинг сўзларига кўра, альянс бундан кейин ҳам Зеленский режимининг фаолиятига кўмаклашиб келади.

«НАТОнинг барча аъзолари Россия босқинига қарши курашда Украинага ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр», —дея ойдинлик киритади Столтенберг.

НАТО бош котибининг қўшимча қилишича, альянс Донецк, Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запороже вилоятларининг Россия таркибига қўшилишини тан олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

30 сентябрь куни Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари давлат суверенитети ва мустақиллигини тан олди, тегишли қарорларни мамлакат президенти Владимир Путин имзолади. Бунга жавобан Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатни Шимолий Атлантика иттифоқига тезлаштирилган ҳолда қўшилиш учун расман ариза берди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди