Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди.

«Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида ўнлаб инсонлар, асосан, қизлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Яна рўй берган зўравонлик ҳаракатларни кескин қоралаган ҳолда, мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирамиз.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади баёнотда.

Кобулдаги таълим муассасасида 30 сентябрь куни содир бўлган портлаш оқибатида 32 нафар одам ҳалок бўлгани, жароҳат олганлар эса 40 кишига етгани тўғрисида хабар берилганди. «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги манбаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони 100 га яқин — уларнинг аксариятини қизлар ташкил этади. «Толибон» бу ҳодисада 19 киши ҳалок бўлгани ва 27 киши яраланганини эълон қилган. Шунингдек, ҳукумат ушбу уюштирилган ҳужумни катта террор деб баҳолаб, уни кескин қоралаган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди