Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган Tourism EXPO Japan 2022» халқаро туристик кўргазмаси доирасида V вазирлар анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Тадбирда UNWTO (БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти) вакиллари, ATTA, PATA, WTTC каби халқаро туристик ассоциациялар раҳбарлари, туризм соҳасидаги халқаро экспертлар ҳамда кўплаб давлатлар туризм вазирлари қатнашди. Ўзбекистондан туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Азиз Абдуҳакимов конференция иштирокчиларига Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, виза режимининг соддалаштирилиши, транспорт логистикаси ривожи, туризм инфратузилмаси модернизацияси, янги объектлар қурилиши, инвестицион салоҳият, пандемия даврида туризм соҳасининг қўллаб-қувватланиши ҳамда маданий мерос объектларини асраш ва тиклашга оид саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Бутунжаҳон туризм ташкилоти экспертлари таҳлилига кўра, 2022 йилда дунё миқёсида туризм соҳаси тиклана бошлади, тобора кўпроқ мамлакатлар саёҳатларга оид чекловларни камайтирмоқда ёки бекор қилмоқда.

Шу билан бирга, анжуман иштирокчилари пандемиядан кейинги даврда туризм соҳаси тарғиботида янги ечимларни топиш мақсадида давлат ва хусусий сектор шериклигига алоҳида эътибор қаратишди.

Иштирокчиларнинг нутқларида мамлакатлар ҳукуматлари томонидан туризм сектори вакиллари билан ҳамкорликда Глазго декларациясини қўллаб-қувватлашга доир ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Делегатлар Ўзбекистоннинг 2023 йилда икки йирик халқаро тадбир —ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини асраш конвенциясининг  XIV конференцияси ва БМТнинг чўллашиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси ўтказишга оид ташаббусининг халқаро ҳамжамият учун аҳамияти юқори эканини алоҳида таъкидлашди ҳамда ушбу ташаббуслар орқали туризм соҳасини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга келишиб олди.

Анжуман якунига кўра, иштирокчилар иқлим ўзгариши билан боғлиқ чақириқларни инобатга олган ҳолда туризмда янги механизмларни ишлаб чиқиш ва фаоллаштириш, давлат-хусусий сектор шерикчилиги масалаларида ҳамкорлик қилиш, шунингдек бу йўналишларда мамлакатлар туристик маъумриятлари ўртасидаги мулоқотни давом эттиришга келишди.

Тадбир сўнгида Азиз Абдуҳакимов хорижий мамлакатлар вазирлари, делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини 2023 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида иштирок этишга ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишишга таклиф қилди.

Аввалроқ бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Токио шаҳрида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихиро Танака билан учрашгани, шунингдек, Ўзбекистон—Япония дипломатик алоқаларининг 30 йиллиги нишонлангани хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди