18:32 | 01.10.22 383
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ушбу вилоятда бир порция паловнинг нархи 15 минг сўмни ташкил этади
Давлат статистика қўмитаси сентябрь ойида вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Маълум бўлишича, ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасаларида кузатув ўтказилган. Унга кўра, Наманган бир порция паловнинг ўртача нархи энг арзон сотиладиган вилоят деб топилган — 15 000 сўм. Энг қиммат палов эса Тошкент шаҳрида — 25 800 сўм. Қуйида вилоятлардаги бир порция паловнинг нархлари очиқланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 18 000 сўм;
- Андижон вилояти — 20 800 сўм;
- Бухоро вилояти — 21 300 сўм;
- Жиззах вилояти — 22 000 сўм;
- Қашқадарё вилояти — 20 300 сўм;
- Навоий вилояти — 19 000 сўм;
- Наманган вилояти — 15 000 сўм;
- Самарқанд вилояти — 21 300 сўм;
- Сурхондарё вилояти — 19 800 сўм;
- Сирдарё вилояти — 20 700 сўм;
- Тошкент вилояти — 21 500 сўм;
- Фарғона вилояти — 18 300 сўм;
- Хоразм вилояти — 20 800 сўм;
- Тошкент шаҳри — 25 800 сўм.
Аввалроқ Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархи маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллаганди.