Путин кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув қарорини имзолади

Россия президенти Владимир Путин ҳарбий хизматга кузги чақирув тўғридаги қарорни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар расмий порталига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, 2022 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирув одатдагидан бир ой кеч бошланади — 1 ноябрдан 31 декабрга қадар.

Ҳужжатда кўра, 2022 йилнинг куз мавсумида 120 минг кишини ҳарбий хизматга жалб этиш режалаштирилган. Шунингдек, 1 октябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарлар, матрослар, сержантлар ва старшиналар резервга бўшатилади.

Россия Қуролли Кучлари Бош штаби ташкилий сафарбарлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари контр-адмирал Владимир Цимлянскийнинг айтишича, кузда ҳарбий хизматга чақирилганлар муддатли ҳарбий хизматни Россия ҳудудида ўтайди. Унинг сўзларига кўра, ушбу тадбирларнинг Украинада ўтказилаётган махсус ҳарбий операцияга алоқаси йўқ. Цимлянскийнинг таъкидлашича, сафарбарлик ёки ОТМларга ўқиётган талабаларни хизматга чақириш ҳақида гап кетмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган. Шунингдек, Путин Жиноят кодексига «сафарбарлик», «ҳарбий ҳолат», «уруш вақти» каби тушунчаларни киритувчи қонунни имзолаган.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди