Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди

Суд президентга суиқасд уюштиришни режалаштирган Остона адвокатлар коллегияси адвокатига ҳукм чиқарди, деб хабар беради «Казинформ».

Фото: Қозоғистон Давлат хавфсизлик қўмитаси

Остона шаҳар жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди 28 сентябрь куни фуқаро А.га нисбатан айблов ҳукмини чиқарган. Жиноят иши ёпиқ мажлисда кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига кўра, гумоналнувчи А. Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича айбдор деб топилган:

  • давлатга хиёнат қилганлик учун 11 йил озодликдан маҳрум қилиш;
  • бир гуруҳ шахслар томонидан ўқотар қуролни божхона назоратидан ўтказиш билан бир қаторда ёки ундан яширган ҳолда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегараси орқали олдиндан келишиб олганлик учун 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси;
  • бир гуруҳ шахслар томонидан ўқотар қурол, портловчи моддаларни қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, олиб ўтиш учун 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва ҳоказо.

Қозоғистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жазоларни қисман қўшиш йўли билан айбланувчи 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг мартида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат пойтахтида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва юқори мартабалари давлат амалдорларига суиқасд уюштиришни режалаштирган хориж разведкаси агентини ушлаганди. Тинтув давомида ундан снапер винтовкаси, гиёҳванд моддалар ва катта миқдорда пул мусодара қилинган.

Қайд этилишича, ҳибсга олинган хорижий разведка агенти Қозоғистонда Россияга қарши ташвиқот бўйича топшириқларни бажарган. «Ижтимоий тармоқларда русофоб қарашларни шакллантиришга қаратилган постлар чоп этилган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Покистон бош вазири Имрон Хонга суиқасд қилишга уриниш бўлганди. Шунингдек, Гаити бош вазирига суиқасд уюштирилганди. Ҳамда АҚШнинг 2 президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган йигит ушланган.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди