Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинга табрик йўллаб, унга ва дўст Хитой халқига эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мактубда дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланган.

Шунингдек, яқинда Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган сермаҳсул учрашувлар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даражасига кўтаргани қайд этилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг самарали музокараларидан сўнг салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Президент Мирзиёев Хитой раиси «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлаган.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди