Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб ташлаб, унга жароҳат етказди. Бу ҳақда Telegram’даги «Mushukkent» канали ёзмоқда.

Фото: Telegram / «Mushukkent»

Маълум қилинишича, 1 октябрь куни «Ҳаёт» ҳайвонларни ҳимоя қилиш ННТ жамияти ва «Mushukkent» лойиҳаси Яшнобод тумани ИИБга ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш аризаси билан мурожаат қилган.

Фото: Telegram / «Mushukkent»

«Мушук Қорасув кўчасидаги 4-уй олдида яшаган. Совуқ тушиши олдидан юнгига умуман тегиниб бўлмайдиган мушук билан қанақасига бундай қилиш мумкин? Мушукнинг аҳволи яхши эмас, уйқусираган, кўнгли айниган. Афтидан унинг юнгини қирқиш вақтида ухлатадиган доридан фойдаланилган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухорода ободонлаштириш ходимлари итларни заҳарлагани, Навоийда эркак итни милтиқда отиб ташлагани, Нукус яқинидаги полигонда 6 та ит жасади топилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилоятида ҳайвонларни итларига талатиб, TikTok ижтимоий тармоғига жойлаган йигитлар жавобгарликка тортилганди.

Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар12:33 | 3.12.22
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди