Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ҳарбий госпиталь ҳудудида дарахтлар қаровсиз қолаётгани тўғрисидаги мурожаатни эълон қилганди. Пойтахт Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур мурожаат бўйича муносабат билдирди.

Фото: Telegram / «Кушербаевга мурожаат»

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, ушбу ҳудуд ҳарбий госпиталга қарашли бўлиб, ҳозирда госпиталь бошқа манзилга кўчиб ўтаётгани, ҳудуднинг эгалик ҳуқуқи ўзгараётгани маълум бўлган.

Фото: Telegram / «Кушербаевга мурожаат»

Шунингдек, бошқарма ходимлари томонидан ҳудуддаги мавжуд дарахтларнинг ҳолати бўйича хатлов ўтказилиб, натижаси бўйича тегишли тартибда чоралар кўрилиши ҳамда дарахтларнинг келгусидаги парвариш қилиш масаласи юзасидан назорат таъминланиши таъкидланди.

Фото: Telegram / «Кушербаевга мурожаат»

«Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Экоқўмита Бухорода ҳарбий прокурор дарахтларни ноқонуний кестирганига муносабат билдирганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео